PHPда файлларни ўқиш
file_get_contents функцијаси
файлни ўқишни бажаришга имкон беради. Функција
параметри сифатида файл номини қабул қилади,
натижа сифатида эса ўша файл матнини қайтаради.
Амалда кўрайлик. Бизда index.php деган файл
бор бўлиб, биз уни браузер орқали мурожаат қиламиз.
Шунингдек, ўша папкада test.txt деган файл мавжуд бўлсин.
Келик, матнли файлнинг матнини ўқиб олиб, уни экранга чиқарайлик:
<?php
echo file_get_contents('test.txt');
?>
Сизда 1.txt ва 2.txt деган файллар бор бўлиб,
уларнинг матида қандайдир сонлар ёзилган бўлсин.
Ушбу файлларга ёзилган сонлар йиғиндисини
экранга чиқарувчи скрипт ёзинг.