PHPда формалар маълумотларини олиш
Фарз қилайлик, бизда form.php файли бор,
унда эса result.php саҳифасига юбориладиган
HTML форма мавжуд. Бу саҳифада биз форманинг
маълумотларини $_GET, $_POST ва
$_REQUEST махсус ўзгарувчилари ёрдамида
ола оламиз.
Бу ўзгарувчилар юборилган форманинг маълумотлар массивини ўз ичига олади. Бунда, бу массивнинг калитлари инпутларнинг номлари бўлади, қийматлари эса ушбу инпутларга киритилган маълумотлар бўлади.
Шунингдек, агар форма GET методи билан юборилган
бўлса, маълумотлар $_GET массивида бўлади,
агар POST методи билан юборилган бўлса, маълумотлар
мос равишда $_POST массивида бўлади.
$_REQUEST ўзгарувчисида эса қайсидир
метод билан юборилган бўлса-да, форманинг маълумотлари
бўлади.