PHP да SQL ишлаш учун тайёргарлик манипуляциялари
Ўзимиз энди PHP орқали маълумотлар базаси билан ишлашни ўрганамиз. Бунинг учун авваламбошда маълумотлар базаси сервери билан уланишни ўрнатиш даркор.
Бу mysql_connect функцияси ёрдамида бажарилади,
бу функция 3 та параметрни қабул қилади: хост номи (сервер),
биз маълумотлар базаси билан ишлайдиган фойдаланувчи номи
ва ушбу фойдаланувчи учун парол.
Агар сиз ўз компьютерингизда ишлаётган бўлсангиз, у ҳолда
булар localhost, root ва
бош сатридаги парол (баъзи серверларда
у root бўлиши мумкин).
Агар сизнинг маълумотлар базангиз интернетда бўлса - у ҳолда бу
маълумотларни сизга хостинг тақдим этади.
Шундай қилиб, маълумотлар базаси билан уланишни ўрнатамиз:
<?php
$host = 'localhost'; // хост номи
$user = 'root'; // фойдаланувчи номи
$pass = ''; // парол
$name = 'mydb'; // маълумотлар базаси номи
$link = mysqli_connect($host, $user, $pass, $name);
?>
Агар биз кўрсатган дастурлар тўғри бўлса, у ҳолда
маълумотлар базаси билан уланиш ўрнатилади. Бу
ҳолда $link ўзгарувчисига
алоканинг махус объекти ёзилади, биз уни
кейинчалик ўз маълумотлар базамизга мурожаат қилиш
учун ишлатамиз.