SQL сўровларидаги мантиқий амаллар PHP да
Танлаб олиш шартида OR ва AND буйруқлари
ёрдамида мураккаброқ комбинацияларни яратиш мумкин.
Улар if PHP конструкциясидаги ўхшашлари каби
ишлайди. Келиб, мисолларда кўрамиз.
Мисол
Маоши 500 ВА ёши 23 да бўлган
фойдаланувчиларни танлаймиз:
<?php
$query = "SELECT * FROM users WHERE salary=500 AND age=23";
?>
Мисол
Маоши 500 ЁКИ ёши 23 да
бўлган фойдаланувчиларни танлаймиз:
<?php
$query = "SELECT * FROM users WHERE salary=500 OR age=23";
?>
Мисол
Маоши 450 дан 900 гача
бўлган фойдаланувчиларни танлаймиз:
<?php
$query = "SELECT * FROM users WHERE salary>450 AND salary<900";
?>
Мисол
Ёши 23 дан 27 ёшгача (ўзи
билан бирга) бўлган фойдаланувчиларни танлаймиз:
<?php
$query = "SELECT * FROM users WHERE age>=23 AND age<=27";
?>
Мисол
OR ва AND буйруқларининг мураккаб
комбинацияларини шартлар ўзаро устунлигини кўрсатиш
учун айланма қавслар ёрдамида гуруҳлаш мумкин:
<?php
$query = "SELECT * FROM users WHERE (age<20 AND age>27) OR (salary>300 AND salary<500)";
?>
Амалий вазифалар
Ёши 25 дан (ўзини ўз ичига олмаган)
28 ёшгача (ўзи билан бирга) бўлган
фойдаланувчиларни танланг.
user1 фойдаланувчисини танланг.
user1 ва user2 фойдаланувчиларини
танланг.
user3 фойдаланувчисидан бошқа ҳаммани
танланг.
Ёши 27 да ёки маоши 1000 га
тенг бўлган барча фойдаланувчиларни танланг.
Ёши 27 да ёки маоши 400 га
тенг бўлмаган барча фойдаланувчиларни танланг.
Ёши 23 дан (ўзи билан бирга) 27
ёшгача (ўзини ўз ичига олмаган) ёки маоши
1000 га тенг бўлган барча фойдаланувчиларни
танланг.
Ёши 23 дан 27 ёшгача ёки маоши
400 дан 1000 гача бўлган барча
фойдаланувчиларни танланг.