PHP да SQL маълумот базаларига кириш
Маълумот базаси (қисқартмаси БД) - бу веб-сайт маълумотлари сақланадиган жой. Бу саҳифа матнлари, фойдаланувчилар рўйхати уларнинг логин ва пароллари билан, маҳсулот каталоглари ва бошқалар бўлиши мумкин.
Маълумот базаси жадваллардан ташкил топган. Жадвал нима эканини ҳаётдан биласиз: бу сатрлар ва устунлар. Сатр ва устунлар kesishgan жойда esa катчалар жойлашган.
Маълумот базаларида устунларни кўпинча майдон дейилади, сатрлар эса - ёзувлар.
Маълумот базасининг ўзи маълумотларни сақловчи ва ушбу маълумотларни олиш ва ўзгартириш имконини берувчи маълум дастурдир.
Маълумотларни олиш ва ўзгартириш сўровлар ёрдамида амалга оширилади. Сўровлар махсус тил - SQL да ёзилган буйруқлардан иборат.
PHP орқали маълумот базалари билан ишлаш мураккаблик туғдирмайди. Ягота, қийналишлар келтириши мумкин бўлган нарса - бу бир неча дарсларга чўзилиб кетадиган узун бошланғич тайёрлов босқичи.
Аммо, биз ҳамма нарсани тайёрлаб бўлганимиздан сўнг, keyingi босқичда ҳамма нарса айниқса осонлашади.