PHP кодни ишга тушириш
Фарз қилайлик, сизда ўрнатилган PHP сервер мавжуд.
Унда сизнинг дастурларингиз
php кенгайтмали файлларда жойлашади.
Бу файллар асланда оддий HTML файллар бўлиб,
уларда биз ўз саҳифаларимизнинг HTML кодини
шундай ёза оламиз:
<!DOCTYPE html>
<html>
<head>
<meta charset="utf-8">
<title>Менинг биринчи дастурим</title>
</head>
<body>
менинг биринчи дастурим
</body>
</html>
Бу файлларда тўғридан-тўғри HTML код ичида биз PHP кодни ёза оламиз. У махсус қавсларда ёзилади:
<!DOCTYPE html>
<html>
<head>
<meta charset="utf-8">
<title>Менинг биринчи дастурим</title>
</head>
<body>
<?php
echo 'менинг биринчи дастурим';
?>
</body>
</html>
Агар бу файлни PHP сервер орқали ишга туширилса,
сервер PHP буйруқларини бажариб, натижани
браузерга юборади. У ерда кўриш мумкин бўлган
echo буйруғи, берилган сатрни чиқаради.
Натижада браузерга фақат HTML код ўтади,
PHP код ўрнига эса унинг ишлаш натижаси туради.
Ўқиш боскичида ортиқча тегларни ёзмаслик мумкин:
<?php
echo 'менинг биринчи дастурим';
?>