PHPда ўзгарувчилардан олинган калитлар
Фарз қилайлик, бизга куйидаги массив берилган:
<?php
$arr = ['a', 'b', 'c'];
?>
Калити 0 бўлган элементни экранга чиқарамиз:
<?php
$arr = ['a', 'b', 'c'];
echo $arr[0]; // чиқади 'a'
?>
Келинг энди чиқарилаётган элемент калитини тўғридан-тўғри қавс ичида ёзмаймиз, балки уни ўзгарувчига ёзайлик:
<?php
$arr = ['a', 'b', 'c'];
$key = 0; // калитни ўзгарувчига ёзамиз
?>
Энди мос элементни чиқариш учун бизнинг ўзгарувчимиздан фойдаланамиз:
<?php
$arr = ['a', 'b', 'c'];
$key = 0; // калитни ўзгарувчига ёзамиз
echo $arr[$key]; // чиқади 'a'
?>
Куйидаги ўзгарувчилар берилган:
<?php
$arr = [1, 2, 3, 4, 5];
$key1 = 1;
$key2 = 2;
?>
Уларнинг калитлари ўзгарувчиларда сақланаётган элементлар йиғиндисини топинг.
Куйидаги ўзгарувчилар берилган:
<?php
$arr = ['a' => 1, 'b' => 2, 'c' => 3];
$key = 'b';
?>
Калити $key ўзгарувчисида
сақланаётган массив элементин экранга чиқаринг.