PHP да массиваларни тўлдириш
Массивга элементлар уни эълон килиш дақиқасида дарҳол қўшиш шарт эмас. Аввал бу массивни бўш эълон қилиш мумкин, сўнгра унга керакли элементларни қўшиш мумкин, мана бу щолда:
<?php
$arr = []; // бўш массив яратамиз
$arr[] = 'a'; // элемент 0 калитга қўшилади
$arr[] = 'b'; // элемент 1 калитга қўшилади
$arr[] = 'c'; // элемент 2 калитга қўшилади
var_dump($arr); // ['a', 'b', 'c'] чиқади
?>
Массив аввалдан бўш бўлиши шарт эмас - унда аллақачон бирор нарса бўлиши мумкин, лекин биз янада янги элементлар қўша оламиз:
<?php
$arr = ['a', 'b', 'c']; // элементлар билан массивни эълон қиламиз
$arr[] = 'd'; // элемент 3 калитга қўшилади
$arr[] = 'e'; // элемент 4 калитга қўшилади
var_dump($arr); // ['a', 'b', 'c', 'd', 'e'] чиқади
?>
Бўш массив берилган деб фараз қилайлик:
<?php
$arr = [];
?>
Тасвирланган усул ёрдамида бу массивни
1, 2, 3, 4 ва
5 қийматларига эга элементлар билан тўлдиринг.
Бундай массив берилган деб фараз қилайлик:
<?php
$arr = [1, 2, 3];
?>
Унг oxирига 4 ва 5 элементларини қўшинг.