PHP да объектларнинг методлари
Энди методларга ўтамиз. Методлар - аслан ҳар бир объект чакира оладиган функциялардир. Код ёзганда методлар ва хусусиятлар ўртасидаги фарк шундаки, методлар учун охирида қавсчалар ёзиш керак бўлади, хусусиятлар учун эса - йўқ.
Келинг, машқ қилайлик. show
методини яратайлик, у қандайдир матнни
чиқариб беради:
<?php
class User
{
public $name;
public $age;
public function show()
{
return '!!!';
}
}
?>
Фойдаланувчи билан объект яратайлик:
<?php
$user = new User;
$user->name = 'john';
$user->age = 25;
?>
Бизнинг методимизни чакирайлик:
<?php
echo $user->show(); // '!!!' ни чиқаради
?>
Employee классини show
методи билан яратинг. Бу метод қандайдир
матнни чиқарсин.