PHP-да классларни алохида файлларда сақлаш
Бу дарсгача биз классларимизни чақирган файлнинг
ўзида ёзган эдик. Ҳаётий амалда класслар оддата
алохида файлларда сақланади,
ҳар бир класс ўз алохида файлида.
Шунингдек, класс билан файлнинг номи
ўзаро бир хил бўлиши кераклиги ҳақида келишув мавжуд.
Амалда кўриб чиқайлик.
User.php файлини яратамиз
User класси билан:
<?php
class User
{
}
?>
Энди бизда index.php файли бўлсин,
унда биз User классимиздан фойдаланмоқчимиз.
Биз бу файлда ўзимизнинг User классимизнинг
объектини ярата олмаймиз
- бу хатоликка сабаб бўлади, чунки PHP
бу класснинг кодни топа олмайди:
<?php
$user = new User; // бу хатоликка олиб келади
?>
User класси index.php файлида
доступли бўлиши учун, унга класс билан файлни
улашимиз керак. Буни
require_once командаси орқали бажарамиз:
<?php
require_once 'User.php'; // классни улаймиз
$user = new User;
?>
Турли файлларда бир нечта класс яратинг.
Классларингизни index.php файлига уланг.