PHP да MVC иш тамойиллари
MVC да веб-сайт қандай ишлашини кўриб чиқайлик. Ҳаммаси фойдаланувчи манзил сатрига адресни киритганида (кўпинча ҳавола буйича ўтганида) бошланади. Шу пайтда контроллер фойдаланувчи нимани олмоқчи эканлигини аниқлайди ва моделдан ўша маълумотларни беришни сўрайди. Модел контроллерга маълумотларни беради. Контроллер бу маълумотларни олади ва уларни кўринишга жўнатади. Кўриниш маълумотларни керакли тарзда расмланган ҳолда кўрсатади.
Бунинг натижасида бизда меҳнат тақсимланиши пайдо бўлади: контроллер маълумотларни қандай олишни билмайди - у фақат моделдан бу ҳақда сўрайди, кўриниш маълумотлар қаердан келишини билмайди - у фақат уларни кўрсатади.
Ишончам комилки, ҳозирча бу ҳаммаси тушунарсиз эшитиляпти, шунинг учун мен сизлар учун MVC ёндашувидан фойдаланган ўқув мини фреймворгини ясадим. Бошлаш учун мен сизга ушбу фреймворкдан қандай фойдаланишни ўргатаман, шундай қилиб сиз MVC да қандай ишлаб чикиш кераклигини туша оласиз. Сўнгра сиз, менинг кўрсатмаларимга амал қилиб, ўзингиз ООП да шунга ўхшаш фреймворкни ёзасиз.