MVC да PHP да роутинг
Энди сиз роутинг деган тушунча билан танишишингиз керак. У браузер манзил сатри орқали муайян контроллернинг муайян ҳаракатини чақириш имконини берадиган механизмдир.
Роутинг созламалари /project/config/routes.php
файлида сақланади ва \Core\Route синфи
объектлари массивидан иборат. Ушбу синфнинг
конструктори биринчи параметр сифатида URI ни
қабул қилади, унинг сўровига кўра мос келувчи
контроллернинг мос келувчи методи чақирилади.
Контроллер номи ва ҳаракат номи иккинчи ва
учинчи параметрлар билан белгиланади. Бунда
контроллер номи кичик ҳарф билан белгиланади.
Келтирилган мисол учун иккита роут (яъни
маршрут) қўшайлик: биринчиси /my-page1/
манзилига мурожаат қилганда page
контроллерининг show1 методини чақиради,
иккинчиси эша show2 методини шу
контроллернинг:
<?php
use \Core\Route;
return [
new Route('/my-page1/', 'page', 'show1'),
new Route('/my-page2/', 'page', 'show2'),
];
?>
Олдинги дарсларда олинган назария асосида
TestController контроллерини act1,
act2 ва act3 ҳаракатлари билан
ясанг. Ушбу ҳаракатларга мурожаат қилиш
мумкин бўлган манзилларни белгиловуч учта
роут ясанг. Яратган кодингиз ишлашини
манзил сатри орқали ҳар бир ҳаракатга
навбат билан мурожаат қилиб текшириб кўринг.