Script теги
script теги HTML саҳифага JavaScript-ни
улайди (шунгингдек, камрок ҳолда, бошқа
скриптларни ҳам).
Алохида JavaScript файлини улаш мумкин
(бу ҳолда src атрибути кўрсатилиши шарт)
ёки HTML саҳифада тўғридан-тўғри JavaScript
ёзиш мумкин. Аслида script теги
link теги
ва style теги
каби ишлейди, фақат CSS учун эмас, балки JavaScript учун.
Бу тег head тегининг
ичига жойлаштирилиши керак, лекин бу мажбурий эмас - script тегини
body тегининг ичига ҳам жойлаштириш
мумкин ва у ишлайди.
Атрибутлар ва хусусиятлар
| Атрибут/хусусият | Тавсиф |
|---|---|
src |
Уланаётган файлга йўл. |
type |
Уланаётган файл маълумотлари тури. JavaScript учун text/javascript ишлатиш керак.
HTML5 да бу мажбурий эмас.
|
language |
Скрипт тилини белгилайди. Бу атрибут эскирган ҳисобланади, унинг ўрнига type атрибутини ишлатиш керак. |
defer |
defer атрибути скриптнинг ишлашини бутун саҳифа тўлиқ юклангунчача кечиктиради.
|
Мисол
Алохида JavaScript файлини улаймиз:
<script src="test.js"></script>
Мисол
Ва шу тариқа биз JavaScript кодни тўғридан-тўғри HTML саҳифада ёзамиз:
<script>
let test = '123';
</script>
Шунингдек қаранг
-
DOM билан ишлаш асосларидарси,
унда script тегининг ишлатиш вариантлари кўрсатилган