Font-style хусусияти
font-style хусусияти матннинг
курсив ёки қийма ёзилишини белгилайди.
Синтаксис
селектор {
font-style: italic | oblique | normal;
}
Қийматлар
| Қиймат | Тавсиф |
|---|---|
italic |
Курсив матн ҳосил қилади. |
oblique |
Қийма матн. Курсивдан фарқли ўларок, қoʻл ёзишини таклид қиладиган курсивдан фарқли ўлароқ, қийма оддий матнни ифодалайди, ундаги ҳарфлар бир томонга қийилган бўлади. |
normal |
Курсив ёки қиймани бекор қилади. Одатда, маълуум бир матн бўлаги учун курсив ёзишни бекор қилиш зарур бўлганда ишлатилади (масалан, ҳамма абзацлар курсив билан ёзилган, аммо мана буси эмас). |
Стандарт қиймат: normal.
Мисол . Italic қиймати
Ҳозир матн курсивга айланади:
<p>
Lorem ipsum dolor sit amet.
</p>
p {
font-style: italic;
}
:
Мисол . Oblique қиймати
Ҳозир матн қийма бўлади (браузерга боғлиқ равишда курсивдан фарқланмаслиги мумкин):
<p>
Lorem ipsum dolor sit amet.
</p>
p {
font-style: oblique;
}
: