CSSда универсал танловчи орқали стилларни қайта тиклаш
Одатдаги маржаларни бекор қилиш кенг тарқалган амалиётдир. Бунинг учун
стилларни қайта тиклаш файли деб аталувчи reset.css файл яратилади.
Ушбу файлда универсал танловчидан фойдаланиб, барча маржалар нолга тенглаштирилади:
* {
margin: 0;
padding: 0;
}
Сўнгра HTML саҳифага аввал қайта тиклаш файлини, сўнгра асосий CSS стиллари файлини улайдилар:
<!DOCTYPE html>
<html>
<head>
<meta charset="utf-8">
<title></title>
<link rel="stylesheet" href="reset.css">
<link rel="stylesheet" href="styles.css">
</head>
<body>
</body>
</html>
Универсал танловчи орқали қайта тиклаш файлини яратинг. Уни бирор HTML файлига уланг. Сизнинг CSS стилларингизсиз, саҳифанинг оддатидаги ташқи кўринишига қаранг.