CSS хусусиятларини қўллаб-қувватлашни текшириш
CSSда барча браузерларда қўллаб-қувватланадиган жудда эски хусусиятлар ҳам бор, ва энг янги браузерларгина, ва уларнинг ҳаммасида эмас, қўллаб-қувватланадиган янги хусусиятлар ҳам бор.
Верстка қилаётганда сиз ўша хусусиятни ишлата оламизми ёки йўқми, деган қарор қабул қилишингиз керек. Бунинг учун махусус қоида мавжуд: агар хусусиятни қўллаб-қувватлаш фойдаланувчиларининг бир фоиздан кам бўлган браузерларда мавжуд бўлмаса, у ҳолда хусусиятни ишлатиш мумкин.
Бирок, бу ерда нюанслар бор. Axir, қўллаб-қувватлаш
йўқлиги веб-сайт макетини бузилишига олиб келадиган
хусусиятлар бор, масалан, флексбокслар. Ва
ишлаши жуда муҳим бўлмаган хусусиятлар ҳам бор.
Мисол учун, ишламайдиган перенос hyphens
веб-сайтни жуда ёмонроқ қилмайди.
Хусусиятни браузерлар томонидан қўллаб-қувватланишини текшириш учун caniuse.com сервисидан фойдаланиш керек. У барча браузерларнинг ҳар бир версиясида хусусиятни қўллаб-қувватлашни ва шунингдек, ҳар бир версиядан фойдаланаётган фойдаланувчиларнинг фоизни кўрсатади.
Ушбу маълумотларга эга бўлган ҳолда, сиз қандайдир бир хусусиятни ишлатиш мумкинми ёки йўқми, деган хулоса чиқара оласиз. Шунингдек, баъзи хусусиятлар ҳали ҳам баъзи браузер версияларида вендор префикслари остида бўлиши мумкин, улардан фойдаланувчилар ҳали ҳам фойдаланаётган бўлади. Сиз бунга ҳам эътибор беришингиз керек.
Қўллаб-қувватланиши жуда муҳим бўлган хусусиятларга мисоллар келтиринг.
Қўллаб-қувватланиши жуда муҳим бўлмаган хусусиятларга мисоллар келтиринг.
box-sizing хусусиятнинг қўллаб-қувватланишини текшириб кўринг.
Уни ҳозир ишлатиш мумкинми?
hyphens хусусиятнинг қўллаб-қувватланишини текшириб кўринг.
Уни ҳозир ишлатиш мумкинми?
animation хусусиятнинг қўллаб-қувватланишини текшириб кўринг.
Уни ҳозир ишлатиш мумкинми?
flex хусусиятнинг қўллаб-қувватланишини текшириб кўринг.
Уни ҳозир ишлатиш мумкинми?
grid хусусиятнинг қўллаб-қувватланишини текшириб кўринг.
Уни ҳозир ишлатиш мумкинми?