Абзацлар учун теглар
Саҳифанинг асосий элементларидан бири абзацлардир. Уларни китобдаги абзацлар билан солиштириш мумкин - ҳар бир абзац янгі сатрдан бошланади ва деб аталувчи қизил сатрга эга (бу абзацнинг биринчи сатри бир оз ўнгга сурилиб туради). Созлама бўйича қизил сатр мавжуд эмас, лекин уни осонгина яратиш мумкин (бу ҳақда бир оз сўнгроқ).
Абзац p теги ёрдамида шу тарзда
яратилади:
<p>
This is a paragraph 1.
</p>
<p>
This is a paragraph 2.
</p>
<p>
This is a paragraph 3.
</p>
Саҳифангизда 5 та абзац яратинг
ва уларга бирон матн киритинг. Браузерда бу абзацлар
қандай кўринишини кўриб чикинг.