HTMLдаги ички ҳаволалар
Олдинги дарсда биз бошқа сайтлар саҳифаларига ҳаволалар ясадик, уларнинг манзилини браузер манзил сатридан кўчириб олган ҳолда. Энди эса сиз ўз сайтингиз саҳифаларини ҳаволалар билан боғламокчи бўлдингиз деб фараз қилайлик.
Бундай ҳолда уларнинг манзилларини манзил сатридан кўчириб олиб бўлмайди. Гapи шуки, бундай манзиллар сизнинг компьютерингизнинг асосий дискидан boshlab сизнинг саҳифангизгача бўлган тўлиқ йўлни ўз ичига олади, ва бошқа папкага кўчирилганда бундай ҳаволалар осил қолади.
Ўз сайтингиз саҳифалари учун бошқа ёндашиш
қўллаш керак. Уни мисолда ўрганамиз. Фарз қилайлик,
сизнинг сайтингизнинг асосий папкасида
index.html ва page.html файллари жойлашган.
Ушбу файлларни ҳаволалар билан боғлаймиз. Бuning учун ҳаволанинг
href атрибутида
ушбу файлларнинг номларини (кенгайтмаси билан бирга) ёзиш керак. Келинг
буни амалга оширамиз.
index.html саҳифасида
page.html саҳифасига ҳавола ясаймиз:
<h1>Index</h1>
<a href="page.html">pageга ҳавола</a>
page.html саҳифасида эса
index.html саҳифасига ҳавола ясаймиз:
<h1>Page</h1>
<a href="index.html">indexга ҳавола</a>
Сайтингизнинг асосий папкасида учта HTML саҳифа ясанг.
Уларга 1.html, 2.html,
3.html деб ном беринг. Ушбу саҳифаларни бир-бири билан ҳаволалар орқали боғланг.
index.html саҳифасини ҳам ясанг.
Унда 1.html,
2.html, 3.html саҳифаларига ҳаволалар жойланг.
Олдинги вазифани ul рўйхатида
ҳаволалар жойлашувчи қилиб ўзгартиринг.