CSSда ҳар қандай ранглар
Олдинги дарсларда сиз рангни калит сўз билан қандай
белгилаш мумкинлигини кўрдингиз. Аммо, калит сўзлар
жудa кам, ва улар ёрдамида барча рангларнинг ҳамма
мумкин бўлган сояларини ясаб бўлмайди. Бунинг учун
яна иккита ранг белгилаш усули мавжуд.
rgb орқали ва решётка # орқали.
rgb орқали ранг белгилаш мисолини кўринг:
p {
color: rgb(255, 236, 114);
}
# орқали ранг белгилаш мисолини кўринг:
p {
color: #ff0000;
}
Керакли рангни олиш учун махсус дастурлар ишлатилади. Онлайн ранг генератори мисоли: colorscheme.ru, ва мана рангни ўлчаш имконини берадиган дастур мисоли: colorcop.net.
Тавсифланган дастурлар ёрдамида бир ва иккинчи форматда ранг яратинг ва ушбу рангларни саҳифанинг айрим тегларига қўлланг.