SASS даги изоҳлар
SASS да икки турдаги изоҳлар мавжуд: кўп сатрли ва бир сатрли. Келинг, уларнинг хусусиятларини ўрганиб чиқайлик.
Кўп сатрли изоҳлар CSS даги каби булади:
/*
изоҳ
*/
div {
font-size: 20px;
}
Ёки шундай:
div {
font-size: 20px; /* изоҳ */
}
SASS шунингдек бир сатрли изоҳларни ҳам қўшади. Бу изоҳлар қулайлиги билан ажралиб туради, чунки уларни ёзиш осон, ва улар компиляция қилинган кодга тушмайди. Мисолга қаранг:
div {
font-size: 20px; // изоҳ
}
Кодингизда икки турдаги изоҳлар яратинг. Кодни компиляция қилинг. Компиляция натижасига қаранг.