LESS даги изохлар
LESS да икки турдаги изохлар мавжуд: кўп сатрли ва бир сатрли. Келинг, уларнинг хусусиятларини ўрганамиз.
Кўп сатрли изохлар CSS даги каби булади:
/*
изох
*/
div {
font-size: 20px;
}
Ёки шундай:
div {
font-size: 20px; /* изох */
}
LESS шунингдек, бир сатрли изохларни ҳам қўшади. Бу изохлар қулайлиги билан ажралиб туради, чунки уларни ёзиш осонроқ, ва улар компиляция қилинган кодга кирмайди. Мисолга қара:
div {
font-size: 20px; // изох
}
Кодингизда икки турдаги изохлар яратинг. Кодни компиляция қилинг. Компиляция натижасига қаранг.