TypeScriptда турларни бирлаштириш
Бўладики, айрим ўзгарувчи турли турдаги
қийматларни қабул қилиши мумкин. Сиз ўзгарўвчини
any тури билан эълон қилиш мумкинлигини
биласиз.
Аммо, ўзгарувчи ҳамма турларни эмас, балки фақатгина айримларининг қийматларини қабул қилиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳам мавжуд. Масалан, у сатр ёки сон бўлиши мумкин.
Бундай ҳолатда ўзгарувчига фақат керакли турларни қабул қилишга рухсат бериш яхшироқ бўлади. Бу турларни бирлаштириш оператори ёрдамида амалга оширилади, у тик чизқич белгисидан иборат.
Келинг, ушбу оператор ёрдамида ўзгарувчига сатр ёки сон бўлишга рухсат берейлик:
let test: string | number;
Келинг текширайлик - ўзгарувчига сон ёзайлик:
test = 123;
Энди унга сатр ёзайлик:
test = 'abc';
Энди унга мантиқий қийматни ёзайлик:
test = true; // хатолик бўлади
Сон ёки null бўлиши мумкин бўлган
ўзгарувчи яратинг.
Сон, сатр ёки мантиқий бўлиши мумкин бўлган ўзгарувчи яратинг.