Метод toPrecision
Метод toPrecision сонни берилган
белгигача яхлитлайди. Math.round
дан фарқли ўларок, яхлитлаш фақат каср
қисмида эмас, балки бутун сонда ҳам бажарилиши мумкин. Методнинг параметри сифатида сонда қанчата рақам қолиши кераклиги кўрсатилади. Қолган рақамлар
ташлаб юборилади. Қолган охирги рақам
математик яхлитлаш қоидаларига мувофиқ яхлитланади. Агар параметр буш бўлса, жараёндаги сон
қайтарилади. Агар кўрсатилган белгилар сони каср қисмини кесиб ташлаб эришилмаса, сонни
экспоненциал шаклга ўгиради.
Синтаксис
сон.toPrecision(узунлик);
Мисол
Бу мисолда 678.19324 сони toPrecision
ёрдамида 4 та рақамга келтирилади, ва 1 дан кейин
9 рақами туриб, математика қоидаларига кўра
бирлик иккиликка айланади:
let num = 678.19324;
console.log(num.toPrecision(4));
Кодни ишга тушириш натижаси:
678.2
Мисол
Бу мисолда сон иккита белгигача кискариши керак ва нафақат каср қисми, балки бутун қисми ҳам ташлаб юборилади. Шу сабабдан сон экспоненциал шаклга ўгирилади:
let num = 678.19324;
console.log(num.toPrecision(2));
Кодни ишга тушириш натижаси:
6.8e+2
Мисол
Бу мисолда 12 сони 3 та рақамга келтирилади. Сон бутун бўлгани учун
каср қисмида 0 пайдо бўлади:
let num = 12;
console.log(num.toPrecision(3));
Кодни ишга тушириш натижаси:
12.0
Мисол
Энди 12 сони тўртта рақамга келтирамиз. Каср қисмида
иккита 0 пайдо бўлади:
let num = 12;
console.log(num.toPrecision(4));
Кодни ишга тушириш натижаси:
12.00
Мисол
Энди 12.1 сони бешта рақамга келтирамиз:
let num = 12.1;
console.log(num.toPrecision(5));
Кодни ишга тушириш натижаси:
12.100
Ҳам қаранг
-
метод
toFixed,
у ҳам сонни берилган белгигача яхлитлайди -
методлар
Math.round,Math.ceil,Math.floor,
улар сонни бутун қилиб яхлитлайдилар