Метод append
Метод append элементнинг охирига текст
қўшади. Шунингдек, appendTo
методи ҳам мавжуд бўлиб, ўхшаш тарзда ишлайди.
Синтаксис
Элементнинг охирига текст қўйиш:
$(селектор).append(матн);
Танланган элементларнинг охирига фойдаланувчи томонидан қайтарилган матн қўшилиши мумкин. Функция танланган ҳар бир элемент учун алоҳида чақирилади. Чақирилганда унга куйидаги параметрлар ўтказилади: элементнинг тўпламдаги ўрни, элементнинг жорий мазмуни:
$(селектор).append(function(тўпламдаги рақам, элементнинг жорий мазмуни));
Мазмун фақат оддий матн эмас, балки DOM элемент ёки jQuery объекти ҳам бўлиши мумкин. Бу ҳолда бу элементлар ўзларининг HTML коддаги ўрнидан кўчирилади.
Мисол
Келтирилган абзацнинг охирига матн қўшайлик:

матн

$('#test').append('!!!');
HTML код куйидаги кўринишга келади:

матн!!!

Мисол
Келтирилган абзацнинг охирига тегли матн қўшайлик:

матн

$('#test').append('!!!');
HTML код куйидаги кўринишга келади:

матн!!!

Мисол
Барча абзацларни топиш ва уларнинг ҳар бирининг охирига унинг тўпламдаги тартиб рақамини қўйиш:

матн

матн

матн

матн

матн

$('p').append(function(index, text){return index;});
HTML код куйидаги кўринишга келади:

матн0

матн1

матн2

матн3

матн4