jQuery да элементга класс қўшиш
Эслатма, атрибут
class
да HTML кодда бир нечта
классларни бўшлиқ билан ёзиш мумкин.
Шундай вазиятни тасаввур қилайлик - сиз мавжуд
классларга янги классни уларни ўчирмасдан
қўшмоқчисиз. Бу ҳолатда, оддигина
.attr('class', 'new-class') қилиб
бўлмайди (методдан
attr
фойдаланган ҳолида)
- сиз атрибутда аллақачон мавжуд булган классларни
ўчириб юборарсиз.
Албатта, аввал у ерда мавжуд булган классларни
ўқиш, сўнгра уларга бизнинг классимизни
бўшлиқ билан қўшиш ва ҳаммасини қайтадан
атрибутга ёзиш мумкин, аммо соддароқ усул бор - jQuery
да бундай ишлар учун
addClass
методи таъминланган.
addClass метеди элементга (ёки элементларга)
бошқа классларни ўчирмасдан класс қўшиш имконини беради.
Сиз элементга қўшмоқчи булган класс, бу методнинг
параметри сифатида қабул қилинади.
Кейинги мисолда бизда икки классли элемент бор -
class="www zzz":
<p class="www zzz" id="test">text</p>
Биз унга яна учинчи классни ҳам қўша оламиз -
kkk. Натижада атрибутнинг таркиби
шундай булади - class="www zzz kkk":
$('#test').addClass('kkk');
HTML код шундай кўринади:
<p class="www zzz kkk" id="test">text</p>
li ларнинг ҳаммасига test классни қўшинг.