React Routerда бошқа маршрутга қайта йўналтириш
Энди маҳсулотни таҳрирлашда шаклга киритилган маълумотлар сақланади, лекин бир АММО - маълумотлар сақланганидан сўнг биз шакл бор саҳифада қоламиз, аммо биз маҳсулот саҳифасига қайтишимиз керек. Буни амалга оширишда бизга қайта йўналтириш ёрдам беради, у билан биз ушбу дарсда танишамиз.
Келгила, edit.jsx файлини очайлик
ва кутубхонадан redirect ни
импорт қилайлик:
import { redirect } from 'react-router-dom';
Ва сўнгра action функцисяси
энди 1 ни қайтармай, балки бизни
керкли маршрутга қайта йўналтирадиган
қилиб тайёрлаймиз. Бу холда
biz маҳсулот саҳифасига қайтишимиз
керек:
return redirect(`/products/${params.productId}`);
Энди, сақлаш тугмасини босганда, биз янгиланган маълумотлар билан маҳсулот саҳифасига қайтамиз.
Биз янаги маҳсулот қўшиш учун ҳам ҳамма нарсани қила оламиз, чунки эҳтимол шаклга чиқиш ва уни тўлдириш анча қулай бўларди. Келгила, шундай қилайлик.
Бошлаш учун биз энди root.jsx
файлини очишимиз ва redirect ни
импорт қилишимиз керек, чунки маҳсулот
қўшиш асосий саҳифада амалга ошади:
import { redirect } from 'react-router-dom';
Яна action функциясини оламиз ва
энди product ни қайтармай, балки
таҳрирлаш саҳифасига қайта йўналтиришни
амалга оширамиз:
return redirect(`/products/${product.id}/edit`);
Буни ҳам текширамиз. Энди маҳсулот қўшиш тугмасини босайлик ва уни таҳрирлаш учун шаклни кўрамиз
Ўтган дарслардаги вазифалар учун яратган иловангзни олинг. Дарс материалларидан фойдаланиб, унда шакл саҳифасидаги маълумотларни сақлаш тугмаси босилагандан сўнг талаба саҳифасига қайта йўналтиришни амалга оширинг.
Энди асосий саҳифадан рўйхатга талаба қўшиш тугмаси босилагандан сўнг талаба маълумотларини таҳрирлаш шакли саҳифасига қайта йўналтиришни амалга оширинг.