Redux-нинг асосий кураллари
Олдинги дарсликларда Redux-нинг назарий асосларини ўрганиб чиққанимиздан сўнг, биз асосий, расмий тавсия этилган куралларга ўтишимиз мумкин, уларни биз Redux-да илова яратиш учун хам қўллаймиз.
Redux кичкина мустақил JS кутубхонаси бўлса-да, уни турли фреймворклар билан ишлатиш мумкин. У энг кўп React фреймворки билан ишлатилади, деб ҳисобланади ва биз хам шундай қиламиз. Redux-нинг яратувчилари расмий React-Redux пакетини чиқардилар, у React компонентларига Redux билан бирга ишлаш имконияти беради.
Ишлаш учун иккинчи муҳим курал, бу Redux Toolkit ёки оддигина RTK. У ўрнатилаётган ҳосиллар сонини камайтириш, кодни соддалаштириш ва иловадаги намунавий код микёсини қисқартириш имконини беради, шунингдек, у кўп фойдали ўрнатилган нарсаларга эга, масалан Redux Thunk ва Redux DevTools, улар ҳақида биз кейинроқ гапирамиз.
Ва, ниҳоят, хатоларни тўғриловчи курал - браузер учун кенгайтма Redux DevTools Extension. У бизга Redux store-даги ҳолат ўзгаришини кузатиш ва иловани самарали тўғрилашда ёрдам беради.
Ушбу ва қўшимча куралларни, шунингдек, бошқа зарур кутубхоналарни ўрнатишни биз кейинги дарсликларда амалга оширамиз.