⊗jsnxPmBsSP 2 of 57 menu

SEO муаммоси ва NextJS фреймворки

Биз веб-сайт ишлаб чиқайотганда, бизга шу веб-сайтни излаш тизимларида олга суриш-суримаслигимизни тушиниш мухим. Излаш тизимлари дейилганда, Google ёки Yandex каби махсуслашган веб-сайтлар назарда тутилади, уларда фойдаланувчи ўзига керакли маълумотни излайди.

Агар бизнинг веб-сайтимиз маълуум бир сўров бўйича биринчи ўринларда кўринадиган бўлса, бу унга узлуксиз ташриф буюрувчилар окимин таъминлар эди. Ва бу ташриф буюрувчилар учун бизга рекламадан келган ташриф буюрувчилардан фаркли ўларок, ҳеч нарса тўлаш шарт эмас.

Ва бу ерда бизни муаммо кутмоқда: React асосида ишлаб чиқилган веб-сайтлар излаш тизимларида олга сурилмайди. Гапи шундаки, бундай веб-сайт саҳифаларининг мундарижаси браузерда JavaScript орқали динамик равишда яратилади. Излаш тизимлари хали хам бундай саҳифаларни қайта ишлашни билмайди. Шу sababli бундай веб-сайт излаш сўровлари бўйича тўлиқ қийматида кўрина олмайди.

Изловчилар бизнинг веб-сайтимиз билан тўлиқ қийматида ишлай олиши учун, унинг саҳифалари матнлари сервер томонида яратилиши ва браузерга тайёр HTML код шаклида жўнатилиши керак.

Мана шу муаммони NextJS фреймворки ечади. У сервер томонида JSX код ёзиш имконини беради. Сервер бу JSX ни оддий HTML га айлантиради ва уни браузерга қайтаради. Шу тарзда клиент томонига излаш тизимларининг бизнинг веб-сайтимиз билан мувофиқ ишлаши учун зарур бўлган HTML код жўнатилади.

Бу айнан қандай амалга оширилишини биз ушбу ўқув қўлланма доирасида ўрганамиз.

Айтиш керакки, изловчилар аллақачон JavaScript орқали яратилган мундарижани таний олишни ўрганмоқда. Улар бу ишни тўлиқ қийматида ўрганган вақтда, веб-сайтларни ишлаб чиқиш тубдан ўзгаради. Ва NextJS каби фреймворклар ҳеч керак бўлмай қолади, ёки ўз принциплари бўйича мутаммодий бошқача бўлиб қолади.

Шунинг учун, бошлаймиз:)

Ўзбек
AfrikaansAzərbaycanБългарскиবাংলাБеларускаяČeštinaDanskDeutschΕλληνικάEnglishEspañolEestiSuomiFrançaisहिन्दीMagyarՀայերենIndonesiaItaliano日本語ქართულიҚазақ한국어КыргызчаLietuviųLatviešuМакедонскиMelayuမြန်မာNederlandsNorskPolskiPortuguêsRomânăРусскийසිංහලSlovenčinaSlovenščinaShqipСрпскиSrpskiSvenskaKiswahiliТоҷикӣไทยTürkmenTürkçeOʻzbekTiếng Việt
Биз веб-сайт ишлаши, таҳлил қилиш ва персоналлаштириш учун кукидан фойдаланамиз. Маълумотларни қайта ишлаш Махфийлик сиёсатига мувофиқ амалга оширилади.
ҳаммасини қабул қилиш мослаштириш рад этиш