Angular лойихасининг умумий стиллар файли
Лойиха яратилганидан сўнг src
папкасида веб-сайтнинг умумий стиллари билан файл бўлади.
Ушбу файл styles номига эга бўлади,
аммо унинг кенгайтмаси
лойиха яратиш жараёнида танланган мосламаларга
қараб турлича бўлиши мумкин: .css, .less
ёки .sass.
Ушбу файлда веб-сайт структурасига тегишли бўлган, аммо алохида компонентларга эмас, стилларни жойлаштириш керак. Гапи шундаки, ҳар бир Angular компоненти учун унинг стиллари ўша компонент билан папкада сақланади.
Веб-сайтингизнинг блокларини: ҳедар, футер, сайдбарлар ва контентни саҳифа бўйлаб жойлаштирадиган кодни ёзинг.