NodeJS воситига кириш
NodeJS серверда ишлайдиган JavaScriptни ифодалайди. Сервер деганда интернетдаги сизнинг веб-сайтингиз жойлашадиган махсус компьютер тушунилади. Сервер сифатида веб-саёт ишлаб чиқилаётган компьютерингизни ҳам тайёрлашингиз мумкин.
NodeJS сервер воситалари ёрдамида HTML кодни яратиш имконини беради, кейин у браузерга (клиентга) юборилади. Бундан ташқари, NodeJS маълумотлар базаси ва сервернинг файл тизими билан ишлаш имконини беради.
Шунингдек, NodeJS сизнинг компьютерингизда қулай JavaScript воситаларини ишга тушириладиган муҳитдир. Айнан шундай сифатда у бизга ҳозирча керак бўлади. NodeJS дан сервер сифатида фойдаланишга алаҳида ўқув қўлланма бағишланган.
NodeJS ни қуйидаги ҳавола буйича кўрсатмаларга амал қилиб ўрнатинг.