JavaScript регуляр ифодаларида квадрат қавс ичидаги истиснолар
Сиз аллақачон биласизки, [] ичидаги махсус белгилар
оддий белгиларга айланади. Аммо, истиснолар мавжуд: агар сизга квадрат
қавслар [ ] ичида белги сифатида керак бўлса - уларни
тескари чизқиқ билан экранлаш керак.
Мисол учун кейинги кодда қидиш шаблони
куйидагича кўринишда: икслар ўртасида квадрат қавс турсин:
let str = 'x]x xax x[x x1x';
let res = str.replace(/x[\[\]]x/g, '!');
Натижада ўзгарувчига куйидагилар ёзилади:
'! xax ! x1x'
Берилган сатр:
let str = 'x[]z x[[]]z x()z';
Барча сўзларни топадиган регуляр ифодани ёзинг:
шаблон буйича: ҳарф 'x', сўнгра квадрат қавслар исталган
миқдорда, сўнгра ҳарф 'z'.
Берилган сатр:
let str = 'x[]z x{}z x.z x()z x([])z';
Барча сўзларни топадиган регуляр ифодани ёзинг:
шаблон буйича: ҳарф 'x', сўнгра исталган
миқдордаги исталган қавслар, сўнгра ҳарф 'z'.