DOM элементлари маълумотларини JavaScriptда олиш
Деструктуризация бизга DOMнинг матни ва атрибут қийматларини цикл ичида тўғридан-тўғри олиш имконини беради. Келинг, бу қандай ишлашини кўриб чиқайлик. Фарз қилайлик, бизда куйидаги абзацлар бор:
<p id="id1">text1</p>
<p id="id2">text2</p>
<p id="id3">text3</p>
Келинг, ушбу абзацлар тупламини ўзгарувчига оламиз:
let elems = document.querySelectorAll('p');
Элементларни рақамлари ва ўзини ажратиб циклда айлантирамиз:
for (let [key, elem] of elems.entries()) {
console.log(key, elem);
}
Энди элементларни деструктуризация қилайлик,
улардан id ва
матнларини оламиз:
for (let [key, {id, textContent}] of elems.entries()){
console.log(key, id, textContent);
}
Куйидаги код берилган:
<input id="id1" value="111">
<input id="id2" value="222">
<input id="id3" value="333">
Инпутларнинг рақамлари, id ва value ларни олинг.