JavaScript даги in оператори
in оператори ёрдамида объектда
хоссанинг мавжудлигини текшириш мумкин.
Келинг, мисолда кўрамиз. Бизда мана шундай
объект берилган бўлсин:
let obj = {a: 1, b: 2, c: 3};
Келинг, бизнинг объектимизда бирор хоссанинг мавжудлигини текширамиз:
console.log('b' in obj); // true ни кўрсатади
Энди мавжуд бўлмаган хосса учун текшириш бажарамиз:
console.log('x' in obj); // false ни кўрсатади
Куйидаги кодни бажариш натижасида консольда нима кўрсатилишини айтинг:
let obj = {x: 1, y: 2, z: 3};
console.log('x' in obj);
console.log('w' in obj);