JavaScript да мантикий амаллар
Солиштириш операторларини
if конструкцияларидан ташқарида ишлатиш мумкин.
Мисолга қара:
console.log(1 == 1); // true ни чиқаради
console.log(1 == 2); // false ни чиқаради
Ўзгарувчиларни солиштириш мумкин:
let a = 1;
let b = 2;
console.log(a == b);
Натижани дарҳол консолга чиқармасдан, уни бирон ўзгарувчига тенглаш мумкин:
let a = 1;
let b = 2;
let result = a == b;
console.log(result);
Қуйидаги ўзгарувчилар берилган бўлсин:
let a = 2 * (3 - 1);
let b = 6 - 2;
== оператори ёрдамида,
бу ўзгарувчиларнинг қийматлари тенгми ёки йўқми,
аниқланг.
Қуйидаги ўзгарувчилар берилган бўлсин:
let a = 5 * (7 - 4);
let b = 1 + 2 + 7;
> оператори ёрдамида,
a ўзгарувчиси b дан каттами ёки йўқми,
аниқланг.
Қуйидаги ўзгарувчилар берилган бўлсин:
let a = 2 ** 4;
let b = 4 ** 2;
!= оператори ёрдамида,
бу ўзгарувчиларнинг қийматлари хар хилми ёки йўқми,
аниқланг.