HTTP протоколида GET параметрлар
HTTP протоколида веб-сайт URI сига қўшимча параметрлар ўтказиш мумкин. Бундай параметрлар GET параметрлар деб аталади, ва параметрлар сатри Query String деб номланади.
GET параметрларнинг мавжудлиги саҳифа манзилини ўзгартирмайди. Сиз ўша саҳифага кирасиз, лекин сервер томонидан таҳлил қилинадиган параметрлар билан.
Параметрларни ўтказиш учун саҳифа манзилидан
кейин савол белгиси қўйилади ва амперсанд &
орқали параметрлар ном=қиймат
форматида келтирилади. Мисолга қара:
GET /page/?param1=value1¶m2=value2 HTTP/1.1
Фойдаланаётган веб-сайтларингизнинг URL ларини ўрганинг. Қайси веб-сайтлар GET параметрларидан фойдаланишини аниқланг. Топган параметрларингизнинг номи бўйича уларнинг вазифасини аниқлашга ҳаракат қилинг.