Хостинг турларига кўра хизмат турлари
Хостинглар икки турга булинади: виртуал хостинг ва сервер.
Виртуал хостинг - оддий хостинг бўлиб, сизнинг веб-сайтингиз хостернинг компьютерида бошка ўхшаш веб-сайтлар билан жойлашади. Сервер - бу сизга бутун бир компьютерни олиб берадиган хостинг бўлиб, унда бир ёки бир неча веб-сайтингиз жойлашади.
Одатда, бу иккала вариант бир хостер томонидан такдим этилади. Бу вариантларнинг ҳар бирининг ўзига хос афзалликлари ва камчиликлари бор. Виртуал хостингларни биз бу ўқув қўлланмада давом этиштириб ўрганамиз, сервердаги хостинг эса алаҳида ўқув қўлланмада тавсифланади.
Хостингнинг қандай икки тури мавжуллиги ҳақида сўзланг.