Хостингларга кириш
Ушбу бўлимда биз сайтни хостингга чиқаришни ўрганишни бошлаймиз.
Хостинг - бу сайтни интернет орқали кириш имконияти учун мослаштирилган махсус жойдир. Хостинг хизматини хостерлар ташкилотлари тақдим этади.
Амалда хостинг сиз рўйхатдан ўтадиган ва ўз сайтларингизни жойлаштириш имкониятига эга бўладиган сайтдир.
Кўпинча рўйхатланувчи ва хостер - бу бир ташкилотдир. Яъни сиз сайт рўйхатлаган жойингизда, хостинг ҳам сотиб олишингиз мумкин. Лекин бу мажбурий эмас. Сиз сайтни бир жойда рўйхатлашингиз, бошқа жойда хостинг олишингиз ва истасангиз бошқа хостингга кўчишингиз мумкин.