Домен номини банд бўлганлигини текшириш
Келинг, энди доменларни банд бўлганлигини текширишни ўрганамиз. Бунинг учун ҳар бир регистраторнинг ўзининг сервиси мавжуд. Мисол учун: hoster.by, reg.ru, domain.com.
Бу каби сервислар киритиш учун майдончадан иборат бўлиб, унга сиз хоҳлаган домен номингиз киритилади. Қиска вақт ўтгач сервис домен банд ёки банд эмаслиги ҳақида маълумот беради.
Агар домен банд бўлса, бундай сервислар кўпинча ухшаш банд бўлмаган номларни таклиф қилади. Байзида улар жуда муваффақиятли бўлади, байзида бўлмайди. Ҳар ҳолда уларга эътиборингизни қаратинг.
Агар сиз доменларни текшириш билан бир оз
ўйнасангиз, кўпгина чиройли доменлар
аллақачон банд бўлганлини, айникса
оммабоп эски зоналар .com ёки .net да
эканлини кўрасиз.
Шу билан бирга, ҳозирги вактда домен номини топиб олиш ўзига хос бир санъатдир. Домен �ам чиройли, номи ҳам банд бўлмаган бўлиши керак.
Агар сизга бирор домен керак бўлса, ва унинг номи аллақачон бирор зонада банд бўлса, сиз бу номни бошқа, камроқ оммабоп ёки қимматроқ зонада излаб кўришингиз мумкин.
Бир нечта домен номларини топишингиз керак. Уларнинг банд бўлганлигини текширинг.